Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонлик аёллар имкониятлари Остонада муҳокама қилинадиган бўлди
2018 йилнинг куз ойларида Остонада "Афғонистондаги аёллар имкониятларини кенгайтириш" халқаро конференцияси бўлиб ўтади. Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, Афғонистон бўйича махсус вакил - махсус топшириқлар элчиси Станислав Василенко раҳбарлигидаги Қозоғистон делегацияси БМТ Хавфсизлик Кенгаши (ХК)нинг Афғонистондаги вазиятга бағишланган йиғилишида иштирок этган.
"Анжуман давомида Хавфсизлик Кенгаши аъзолари бу мамлакатдаги вазиятни баҳоловчи ҳамда БМТнинг Афғонистондаги миссияси мандатини навбатдаги йиллик муддатга узайтирган 2405-резолюцияни бир овоздан қўллаб-қувватлашди".
Мазкур тадбир мамлакатдаги сиёсий ҳодисаларни муҳокама қилиш учун БМТ ХК резолюцияларининг тегишли қоидалари ижроси зарурати юзасидан ҳар чоракда ўтказилади. Ушбу йиғилишда асосий эътибор тинчлик қарор топишини таъминлашда аёллар иштироки муҳимлигига қаратилди.
Василенко ўз чиқишида Афғонистон дуч келаётган сиёсий ва иқтисодий муаммолар, шунингдек хавфсизликка таҳдидлар минтақа мамлакатлари, халқаро ҳамжамият ва айниқса, Хавфсизлик Кенгаши томонидан доимий қўллаб-қувватлашга муҳтожлигини қайд этди. Аёллар ёшлар билан бир қаторда низоларни бартараф этишда марказий ўрин эгаллаши таъкидланди.
"Шу муносабат билан 2018 йилнинг кузида Қозоғистон Остонада "Афғонистонлик аёллар имкониятларини кенгайтириш" халқаро конференциясини ташкиллаштиришни режалаштирмоқда", - дейилади манбада.
Шунингдек Василенко йиғилиш давомида Қозоғистон афғонистонлик фуқаролар таълим дастурини давом эттириш ташаббуси билан чиқди, дастур Европа Иттифоқи ва бошқа ҳамкорлар томонидан молиялаштирилади. Тахминан 50 миллион долларлик Қозоғистон таълим дастури доирасида 2010-2021 йилларда мамлакат олий таълим муассасаларида Афғонистоннинг 1000 га яқин фуқароси таълим олади.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025