Жаҳон | 08:15 / 11.03.2018
6696
1 дақиқада ўқилади

Ўрта ер денгизида бир кунда 335 муҳожир қутқариб қолинди

Фото: Laurin Schmid

Ливия ҳарбий-денгиз кучлари 10 март куни Ўрта ер денгизида Ливия соҳиллари яқинида 335 ноқонуний муҳожирни қутқариб қолди. Бу ҳақда Ливия ҳарбий-денгиз кучларининг расмий вакили Аюб Қосим маълум қилди.  

“Ноқонуний муҳожирлар Африка ва араб давлатлари, жумладан Миср, Марокаш, Жазоир фуқаролигига эгалар”, деб айтган Қосим.

Унинг айтишича, соҳилбўйи патрули 10 март куни учта қутқарув операцияси ўтказган, улардан охиргиси вақтида 98 киши, жумладан 8 аёл қутқариб қолинган.

Патрул муҳожирларни Ливия пойтахти Триполидаги денгиз базасига етказган. Муҳожирларга тиббий ёрдам кўрсатилгач, улар Триполининг ноқонуний миграцияга қарши курашиш департаментига етказилганлар.

 

Мавзуга оид