Ўзбекистон | 17:52 / 12.03.2018
18996
2 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов: Тожикистонга ташриф чоғида жуда мураккаб, нозик муаммолар ҳал қилинди

Ўзбекистон президентининг Тожикистонга амалга оширган давлат ташрифи мамлакат ташқи сиёсати концепцияси ва асосий йўналишларини амалга оширишда катта воқеа бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “Ўзбекистон24” телеканалидаги махсус лавҳада маълум қилди.

“Ўзбекистон ўзининг ташқи сиёсатида минтақадаги давлатлар билан дўстона алоқаларни ривожлантиришга ва минтақавий интеграцияни кучайтиришга катта эътибор беряпти. Шуни яхши англаб, инобатга олиш керакки, агар Ўзбекистон ва Тожикистон орасида яқин ҳамкорлик бўлмаса, ҳеч қандай минтақавий интеграция бўлмайди. Чунки Ўзбекистон ва Тожикистон алоқалари мана шу интеграциянинг мағизи, десак бўлади. Ташриф давомида сўнгги 20 йиллар давомида йиғилиб қолган жуда мураккаб, долзарб, ҳаттоки нозик муаммоларни ҳал қилишга икки томон қодир бўлди. 30га яқин жуда муҳим шартномалар имзоланди, ушбу ҳужжатлар орасида энг муҳими – давлат чегараларини делимитация қилиш тўғрисидаги шартномадир”, - дея айтиб ўтди А.Комилов.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев ва Раҳмоннинг қўшма баёноти қабул қилингани, унда Роғун ГЭС ҳам тилга олингани хабар қилинганди.

Мавзуга оид