Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги хорижий ташрифи бўйича расмий маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 2018 йил 15 март куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига боради. Бу ҳақда президент матбуот хизмати расман хабар берди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг кенг кўламли кун тартибига эга биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этади.
Ушбу учрашувни ўтказиш таклифи Президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 2017 йил сентябрь ойида ўтган 72-сессиясида илгари сурилган ҳамда Самарқанд шаҳрида бўлган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро конференцияда яхлит дастур даражасигача ривожлантирилган эди.
Ўзбекистоннинг ушбу ташаббуси минтақанинг барча мамлакатлари томонидан қўллаб-қувватланди. Қозоғистон олий даражадаги биринчи учрашувни Остонада ўтказишни таклиф этди.
Давлат раҳбари шу куни Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этади.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашуви ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:28 / 02.10.2024
Ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш учун президентга 7 йил муддат етарли — Тўқаев
22:02 / 01.10.2024
Қозоғистон Хитойга газ етказиб беришни кўпайтириш учун яна бир газ қувури қурмоқчи
12:50 / 30.09.2024
Қозоғистон ўзбек этномаданий бирлашмалари уюшмаси раиси «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
22:16 / 27.09.2024