Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Россия Скрипалнинг заҳарланишига алоқадор эканини рад этди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Москва ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль билан рўй берган воқеага алоқадор эмас. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Москванинг позицияси яхши маълум, Москва позицияси дипломатик каналлар орқали Лондонга етказилди, у Москва Буюк Британияда рўй берган ҳодисага ҳеч қандай алоқага эга эмаслигига асосланган», - дея маълум қилди Песков.
Песковнинг айтишича, бу мавзу «Кремль масаласи эмас», сабаби Скрипаль Британия махсус хизматларидан бирига ишлаган ҳамда Буюк Британия ҳудудида заҳарланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британияда россиялик сиёсий муҳожирлар энди қўриқланаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025