Жаҳон | 07:47 / 14.03.2018
9883
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони миллий ядровий дастурини қабул қилди 

Фото: AFP / Saul Loeb

Саудия Арабистони ҳукумати 13 март куни атом энергетикаси соҳасидаги миллий дастурни маъқуллади. Бу ҳақда қироллик ташқи ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқдаги микроблогида маълум қилган.

Бу дастур “бутун ядровий фаолият халқаро келишувлар билан белгиланган тинчлик мақсадларига хизмат қилишини” кўзда тутади. Бундан ташқари, бу ҳужжатга кўра, Саудия Арабистони “атом соҳасида очиқ-ойдинлик тамойилига амал қилмоқчи” ҳамда “ядровий хавфсизлик стандартларига мустақил регулятор талабларига мос равишда риоя қилмоқчи”. Қироллик, шунингдек, “радиоактив чиқиндиларни утиллаштириш масаласини ҳал қилишда энг юқори стандартларга амал қилишни ўз зиммасига олган”.

Айни вақтда Саудия Арабистони иккита блокдан иборат биринчи атом станцияси қурилиши учун танлов эълон қилган. Бу станция қурилиши учун шартнома 2018 йил охиригача имзоланиши кутилмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид