Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек валютасининг қайта молиялаш ставкаси ўзгарадими?
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки раиси Мамаризо Нурмуродов ўзбек валютасининг қайта молиялаш ставкаси ўзгариши масаласига ойдинлик киритди. Унинг сўзларига кўра, яқин келажакда ставкани ўзгартиришга ундовчи омиллар мавжуд эмас.
Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган МБ раисининг айтишича, инфляцион кутилма ва инфляция ўсиши прогноз қилинган рақамлар билан мос келади.
«Аҳоли орасида 190дан ортиқ маҳсулотга белгиланган нарх бўйича муносабатини ўргандик. Натижа - ижобий. Инфляция кўрсаткичи эса январда 2,7 фоиз, февралда 1,1 фоизлик кўрсаткични билдирди. Ўсиш суръати бир хонали сондан пасайишини кузатишимиз ҳам мумкин. Умуман, йил охиригача инфляция 14 фоизгача бўлиши тахмин қилинмоқда», дейди у.
Маълум қилинишича, ана шу ижобий вазият биринчи ярим йилликда сақланиб қолса, сўмнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгармай қолади. Агар вазият бошқа тарафга бурилса, иккинчи ярим йилликда Марказий Банк ҳолатни яхшилаш механимзларини муҳокама этиб чиқиши мумкин. Бу орада ставкани ўзгартириш ҳам истисно этилмайди.
Мавзуга оид
21:35 / 22.05.2025
Хоразм вилояти Марказий Банки биносида ёнғин юз берди
13:45 / 09.05.2025
Ўзбекистонда хорижий банк ваколатхонасини аккредитация қилиш тартиби ўзгарди
22:02 / 10.01.2025
Марказий Банк телефон қўнғироқларига жавоб берилиши оқибатида картадан пул ечилмаслигини маълум қилди
17:55 / 11.12.2024