Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бобомурод Абдуллаев судда барча айбловларни рад этди
«Усмон Ҳақназаров» тахаллуси билан турли хил мақолалар ёзган Бобомурод Абдуллаев ўзига нисбатан илгари сурилган барча айбловларни рад этди. 15 март куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Бобомурод Абдуллаев иши бўйича навбатдаги очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Аввал хабар берганимиздек, Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насреддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаев ЎзР Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисмида (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.
KUN.UZ мухбири хабар беришича, суд мажлисида прокурор Б.Қобилов айблов хулосасини ўқиб эшиттирди. Судланувчилардан Ҳ.Насреддинов айбини тўлиқ тан олишини билдирган бўлса, Р.Салаев айбини қисман тан олди. Ш.Оллоёров ва Б.Абдуллаев уларга нисбатан илгари сурилаётган айбловларни тан олмасликларини, аксинча барчасини инкор этишларини билдиришди.
Шу билан бирга, 15 март кунги суд мажлисида Бобомурод Абдуллаев кўрсатма беришни бошлади. Унинг кўрсатмасининг бир қисми тингланди.
Мазкур жиноий ишни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси З.Нурматов (раис), халқ маслаҳатчилари С.Турапова ва М.Мирағзамовдан иборат суд таркиби кўриб чиқмоқда. Навбатдаги суд мажлиси 26 март куни бўлиб ўтиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, 7 март куни бўлиб ўтган суд мажлисида судланувчи Б.Абдуллаевнинг адвокати С.Майоров томонидан судланувчига нисбатан суд-тиббий экспертизасини тайинлаш тўғрисида илтимоснома киритилган эди. Илтимосномада судланувчига нисбатан тергов пайтида жисмоний тазйиқ ўтказилгани, у турли хил қийноқларга солингани баён этилган, илтимоснома тегишли тартибда суд томонидан қаноатлантирилган эди.
Мавзуга оид
15:14 / 25.10.2020
«Бу сиёсий пора эмас» – Бобомурод Абдуллаев ўзига уй берилишида ҳеч қандай шарт қўйилмаганини айтди
18:27 / 23.10.2020
Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти топширилди
00:01 / 23.08.2020
Бобомурод Абдуллаев онасининг илтимосини инобатга олгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
10:55 / 22.08.2020