Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарздорликлар ижроси бўйича идоралараро ягона электрон тизим яратилади — МИБ ундиради
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини яратиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Эълон қилинган фармон матнига кўра, ҳужжат суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини ташкил этишда самарали ҳамкорликни таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда қарздорликни ундириш чораларининг тезкорлиги ва таъсирчанлигини ошириш мақсадида қабул қилинмоқда.
Ҳужжатга кўра Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида (МИБ) Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими яратилади. Тизим:
- қарздор-жисмоний шахслар ва уларнинг мол-мулклари, шунингдек, олиб берилиши лозим бўлган болани қидиришда Бюро ва давлат органлари, банк муассасалари ва бошқа ташкилотлар ўртасида тезкор ахборот алмашиш;
- давлат ижрочиларининг қарорлари, топшириқлари, кўрсатмалари, билдиришномалари ва бошқа хабарномаларини, шунингдек, уларга жавобларни тегишли давлат органлари, банк муассасалари ва бошқа ташкилотларига электрон ҳужжат кўринишида юбориш (қабул қилиш);
- суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган қарздорларга, шу жумладан уларнинг мол-мулклари ва мулкий ҳуқуқларига нисбатан чеклов чораларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида қўллаш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
11:57 / 21.05.2025
Давлат ижрочилари ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантирилади
14:22 / 17.04.2025
Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулк реализацияси жадаллаштирилади
13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
14:08 / 13.11.2024