Жаҳон | 14:14 / 15.03.2018
21351
1 дақиқада ўқилади

Скрипалнинг заҳарланишига Россия алоқадорлиги бўйича рад этиб бўлмайдиган далиллар бор – Британия

Фото: Reuters

Буюк Британия ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланиши ортида Россия турганига оид рад этиб бўлмайдиган далилларга эга. Бу ҳақда Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон маълум қилди.

«Қўрқаманки, бизда бу Россия эканига доир рад этиб бўлмайдиган далиллар бор. Русларнинг истеҳзо аралаш гапираётган гапи ҳам асосий айб уларда эканидан далолат беради», - дея айтиб ўтди у BBC эфирида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Россия Скрипалнинг заҳарланишига алоқадор эканини рад этганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, бу мавзу «Кремль масаласи эмас», сабаби Скрипаль Британия махсус хизматларидан бирига ишлаган ҳамда Буюк Британия ҳудудида заҳарланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид