Жамият | 12:41 / 16.03.2018
70037
1 дақиқада ўқилади
Самарқандда йўлни тозалаш ишларига жалб этилган ўқитувчи ҳалок бўлди
2018 йил 14 март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида магистрал йўлни тозалаш ишларига жалб этилган Диана Иникова ЙТҲ оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Бу хабарни KUN.UZ’нинг Халқ таълими вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБдаги манбаси тасдиқлади. 1995 йилда туғилган Дианани Самарқанд-Бухоро йўли ўртасидаги тўсиқларни ивитилган оҳак билан оқлаётган вақтда юк машинаси уриб юборган.
Ўқитувчи зудлик билан шифохонага олиб борилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Маълум қилинишича, Каттақўрғон туманидаги 42-ўрта мактабда бошланғич синфларга меҳнат таълимидан дарс бериб келган Диананинг 1 нафар фарзанди бўлган. У 15 март куни дафн қилинган.
Мавзуга оид
19:23 / 25.09.2024
Самарқандда қаровсиз ҳолда қуритиб юборилган боғлар масаласи прокуратура назоратига олинди
16:16 / 25.09.2024
Тошкентдан Бухорогача тезюрар поездлар учун янги темирйўл қурилади — президент
19:33 / 24.09.2024
Халқаро миқёсдаги кўзбўямачилик: Самарқандда қуриб ётган учта боғ
12:50 / 24.09.2024