Жаҳон | 17:21 / 17.03.2018
23906
1 дақиқада ўқилади

Британия Россиянинг сўнгги қарори туфайли хавфсизлик бўйича миллий кенгашни чақиради

Фото: РИА "Новости"

Буюк Британиянинг хавфсизлик бўйича миллий кенгаши келаси ҳафта бошида йиғилиб, Россияга нисбатан кейинги қадамларни муҳокама қилади. Бу Россия томонидан Британияга нисбатан жавоб чоралари эълон қилингани туфайли юз беради, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Россиянинг сўнгги хатти-ҳаракатлари туфайли, биз шундай жавобни олдиндан кўра билгандик, хавфсизлик бўйича миллий кенгаш келаси ҳафта бошида йиғилади ва кейинги қадамларни муҳокама қилади. Бизнинг ҳозирги устувор вазифамиз – Россиядаги ходимларимиз ҳақида қайғуриш ва Буюк Британияга қайтаётганларга ёрдам бериш», - дейилади Буюк Британия ТИВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия британиялик 23 дипломатни мамлакатдан чиқариб юбораётгани хабар берилганди. Бундан ташқари, British Council’нинг Россиядаги фаолияти тўхтатилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид