Жаҳон | 18:28 / 17.03.2018
4259
1 дақиқада ўқилади

ЕИ Лотин Америкаси давлатларига 31 млн евро ажратди

Фото: Reuters

Еврокомиссия Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатларига 31 млн евро миқдорида инсонпарварлик ёрдами тақдим этилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда ЕК хабарида айтилади.

Таъкидланишича, бу ҳақда инсонпарварлик ёрдами ва инқирозли ҳолатларни бошқариш бўйича еврокомиссар Христос Стилианидис Колумбияга ташрифи давомида айтиб ўтган.

«ЕИнинг бугунги кундаги устувор мақсадларидан бири – Лотин Америкасини янада кучлироқ қўллаб-қувватлаш. Бу ерда, Колумбияда, бизнинг молиявий кўмагимиз икки мақсадга эришиш учун хизмат қилиши лозим: мамлакатдаги кўп йиллик можаро сабаб юзага келган гуманитар талафотларни бартараф этиш ҳамда минтақанинг табиий офатларга тайёрлиги даражасини ошириш», - дея айтиб ўтган у.

Стилианидиснинг қайд этишича, Венесуэлада ҳам инқироздан жабр кўрганларни қўллаб-қувватлаш ЕИ устувор вазифаларидан бири саналади.

Мавзуга оид