Спорт | 20:39 / 17.03.2018
14919
2 дақиқада ўқилади

“Осер” футболчилари бир-бирлари билан уришиб кетганлари учун майдондан четлатилдилар (видео)

Фото: Global Look Press

Франциянинг футбол бўйича 2-лигасидан ўрин олган “Кевийи – Руэн” ва “Осер” жамоалари ўртасидаги учрашувда “Осер” футболчилари Микаэль Баррето ва Пьер-Ив Полома бир-бирлари билан уришиб кетишди.

Учрашувнинг 80-дақиқасида, ҳисоб “Кевийи – Руэн” фойдасига 3:1 бўлганда Баррето жамоадоши Поломанинг кўкрагига мушт туширади. Оқибатда улар ўртасида жанжал чиқиб, уларни икки жамоа футболчилари ҳам ажратишга тушишади. Шундан кейин учрашув ҳаками икки футболчини ҳам майдон четлатишга қарор қилди.

“Кевийи – Руэн” футболчилари кўпчилик бўлганларидан фойдаланиб, қолган вақт ичида яна бир тўп уришга муваффақ бўлишди.

Мавзуга оид