Ўзбекистон | 20:10 / 17.03.2018
24763
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд вилояти фаоллари йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Пастдарғом туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд вилояти фаоллари ва пойтахтдан келган мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. 

Давлат раҳбари салоҳияти чексиз бўлган бу вилоятдаги мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаётганини қайд этди.

2017 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот атиги 2,5 фоизга ўсган. Бу республика кўрсаткичидан 2 баробар камдир. Вилоятдаги иқтисодий аҳвол ижтимоий ҳолатга салбий таъсир қилган.

Бугун Самарқандда қарийб 107 минг одам ишсиз экани, бу масалани ҳал этиш учун мавжуд захиралар ва имкониятларни тўлиқ ишга солиш ҳисобига 120 мингдан зиёд иш ўрни яратиш вазифаси қўйилгани таъкидланди.

Мавзуга оид