Жаҳон | 11:03 / 17.03.2018
17224
1 дақиқада ўқилади

Трамп бюрога уруш эълон қилди – ФТБдаги «иккинчи шахс»

Фото: AP/Evan Vucci

ФТБ директори собиқ ўринбосари Эндрю Маккейбнинг маълум қилишича, ишдан бўшатилишига АҚШ президенти Дональд Трампнинг маҳкамага уруш эълон қилгани сабаб бўлган. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

«Мени ажратиб қўйишди ҳамда мен билан қандай ўрин тутганим, қандай ҳаракатларни амалга оширганим ва ФТБ собиқ раҳбари Жеймс Коми бўшатилганидан сўнг қандай ҳодисаларга гувоҳ бўлганимдан келиб чиққан ҳолда муносабатда бўлишди», - дея айтиб ўтди Маккейб.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, пенсияга расман чиқишидан аввал ишдан бўшатилгани 21 йиллик фаолиятига нисбатан «ўта адолатсизлик» бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФТБдаги «иккинчи шахс» ишдан ҳайдалгани хабар берилганди.

Мавзуга оид