Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўз чақалоғини пакетга солиб қўйиб, унинг ўлимига сабаб бўлган яна бир аёл аниқланди
2018 йил 17 февраль куни соат 02.00ларда Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган П.Б. туғишдан кейинги асоратлари билан туман касалхонасига ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, 15 февраль куни П.Б. уйида қиз бола чақалоқ туққанлиги ва чақалоқни пакетга солиб, уйига яшириб қўйганлиги аниқланган.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, чақалоқ тирик ҳолда туғилганлиги, унга енгил жароҳат етказилганлиги ва ўлимига ёпиқ муҳитдан келиб чиққан механик асфиксиядан вафот этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
21:35 / 22.05.2025