Кувайтдаги Ўзбекистон элчихонасида Наврўз байрами нишонланди (фото)
Кувайтдаги Ўзбекистон элчихонасида "Наврўз" байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда ушбу давлатда вақтинча яшаб, меҳнат қилаётган ватандошларимиз, ҳамкор маҳаллий идораларнинг масъул ходимлари ва Кувайт ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Кувайтдаги вакили Ғайрат Зуннуновнинг KUN.UZ'га маълум қилишича, ушбу тадбир олдингиларидан фарқ қилиб, ўзгача кўтаринки руҳда ўтказилган. Бунга энг аввало Ўзбекистон президентининг чет элдаги элчихоналар фаолиятида ватандошларнинг бошини қўшиб, юртимизнинг бой тарихий ва маданий мероси ҳамда имкониятларини кўрсата билиш, хорижий инвестициялар ва сайёҳларни жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган экспортбоп товарларнинг харидорини топиш каби долзарб йўналишларга алоҳида эътибор қаратаётгани сабаб бўлган.
Байрам тадбирини Ўзбекистоннинг Кувайтдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Аълоев кириш сўзи билан очиб, барчани Наврўз билан қутлади. Элчи ўз нутқида бугунги кунда Ўзбекистоннинг барча жабҳаларида ўтказилаётган кенг ислоҳотлар, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни юқори даражага кўтаришга доир фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Тадбир давомида Ўзбекистон тарихи, маданияти ва санъатига бағишланган "Билағонлар викторинаси", лотерея ўйинлари ўтказилиб, уларнинг якунига кўра ғолиблар элчихонанинг махсус совғалари билан тақдирланди.
Кувайтдаги Наврўз тадбирида ўзбек миллий таоми ҳисобланган байрам палови тайёрланиб, дастурхонга тортилди. Ўзбекистон байроғи кўринишида тайёрланган байрам торти эса барчанинг диққатини тортди. Шу билан бирга, миллий қўшиқ ва куйлар жаранглади. Байрам Кувайтдаги ўзбеклар билан бир қаторда кувайтликларнинг ёдида ҳам муҳрланиб қоладиган бўлди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
11:30 / 23.10.2024