Президент Самарқандда мажлисбозликка 1 йил мораторий жорий қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Паст дарғом туманида вилоят фаоллари билан видеоселектор йиғилишини ўтказди. Давлат раҳбари 1 йил мобайнида вилоят кесимида мажлисбозликка йўл қўйилмаслиги ҳақида сўз юритди. Бу ҳақда видеоселекторда иштирок этган KUN.UZ мухбири хабар бермоқда.
“Ўзим назорат қиламан. Бирорта туманнинг 5 сектор раҳбарлари вилоят ҳокими рухсатисиз ўз ҳудудини тарк этса, ўша куни ишдан кетади. Райондан Бош вазирнинг рухсатисиз ишдан чиққан куни ишдан олиб ташлайман. Мана шу тизимда Самарқандда 1 йил ишлаймиз. Ўзим назорат қиламан. Мажлис ҳам керак эмас. Баландпарвоз гап ҳам керак эмас. Фақат ишлашимиз керак”, - деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев Самарқандда бир йилда 120 минг иш ўрни яратилишига доир режалари хусусида ҳам сўз юритар экан, маърузасининг давомида бу рақамларни асослаб беришини билдирди.
Мавзуга оид
19:23 / 25.09.2024
Самарқандда қаровсиз ҳолда қуритиб юборилган боғлар масаласи прокуратура назоратига олинди
16:16 / 25.09.2024
Тошкентдан Бухорогача тезюрар поездлар учун янги темирйўл қурилади — президент
19:33 / 24.09.2024
Халқаро миқёсдаги кўзбўямачилик: Самарқандда қуриб ётган учта боғ
12:50 / 24.09.2024