Спорт | 23:10 / 18.03.2018
10489
1 дақиқада ўқилади
Швайнштайгер ота бўлди
"Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Бастиан Швайнштайгер ҳамда жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси Ана Иванович оиласида фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда португалиялик журналист Хосе Моргадо ўз Twitter-саҳифасида маълум қилди.
Журналист берган маълумотга кўра, 33 ёшли Швайнштайгер ва 30 ёшли Иванович кеча, Чикагода ўғил фарзандли бўлишган. Чақалоққа Лука деб исм қўйишган.
Маълумот учун, спортчилар 2016 йилнинг ёзида Венецияда турмуш қуришган эди.