Спорт | 09:20 / 18.03.2018
7222
2 дақиқада ўқилади

«Ювентус» очко йўқотди

«Ювентус» Италия чемпионатининг 29-турида СПАЛ билан кечган ўйинда очко йўқотди. Феррарадаги «Паоло Мацца» стадионида кечган учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

Учрашув туринликлар жамоасининг тўлиқ устунлигида ўтди, аммо Массимилиано Аллегри шогирдлари гол ура олишмади.

Шу тариқа, туринликлар Италия чемпионатида қаторасига 12 ўйин давом этган ғалабали серияни тўхтатишди.

Туринликлар жамоаси ўтган йилнинг сентябридан буён сафар ўйинида гол ура олмади. Ўшанда жамоа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Барселона»га қарши кечган ўйинда майдонни голсиз тарк этганди (0:3).

Шу билан бирга «Ювентус» қаторасига 10-ўйинда гол ўтказмади ва турнир рекордини такрорлади. Охирги марта «Ювентус» А Серия ўйинида 2017 йилнинг 30 декабрида «Верона»га қарши ўйинда гол ўтказганди (3:1).

Эндиликда «Ювентус» 75 очко тўплаган ҳолда Италия чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринда қолмоқда ва бу турда ҳали ўз ўйинини ўтказмаган «Наполи» — 5 очко ортда қолган. СПАЛ 25 очко билан 17-поғонада жойлашган.

Италия чемпионати
29-тур

СПАЛ – Ювентус 0:0
 (0:0, 0:0)
СПАЛ – Мерет, Чонек, Викари, Фелипе, Ладзари, Куртич, Скьяттарелла, Грасси, Коста (Шимич, 90), Палоски (Бильер, 82), Антенуччи (Флоккари, 89).
Ювентус – Буффон, Де Шильо, Ругани, Кьеллини (Бардзальи, 81), Асамоа (Манджукич, 64), Пьянич, Матюиди (Бентанкур, 84), Дуглас Коста, Дибала, Алекс Сандро, Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Куртич (32), Скьяттарелла (60), Коста (66), Дуглас Коста (69), Пьянич (79), Бильер (85).

Мавзуга оид