Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Федерер янги мавсумда илк марта ютқазди
Рожер Федерер Индиан-Уэллсдаги турнир финалида аргентиналик Хуан Мартин дель Потрога ютқазди – 4:6, 7:6(8), 6:7(2).
Швейцариялик теннисчи ўйин давомида 10 марта эйс зарба, 5 марта иккиталик зарба амалга оширди ва бир марта рақиби бошлаган геймда ғалабга эришди. Дель Потро 8 марта эйс амалга оширди, 1 марта қўшхатога йўл қўйди ва 5 брейк-пойнтдан 2тасини амалга оширди.
Ҳал қилувчи партияда Федерер ҳисобни 5:4 кўринишига келтирганди, аммо 3 матчболдан фойдалана олмади.
Рожер 2018 йилда илк марта ютқазди. Бундан аввалроқ у Australia Open турнирида ва Роттердамдаги турнирда ғалаба қозонганди.
Дель Потро қаторасига иккинчи турнирда ғолиб чиқмоқда. Индиан-Уэллсдан олдин у Акапулькодаги турнирда ғалабага эришганди.
Мавзуга оид
23:10 / 20.02.2025
Зелимхон Ҳайдаров Теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланди
17:50 / 17.02.2025
Ботир Раҳимов теннис федерациясига раис бўлди
16:46 / 26.01.2025
Янник Синнер яна Australian Open ғолиби бўлди
08:00 / 05.08.2024