Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарбий хизматга бориш учун тиббий кўрикдан ўтаётган бўлажак аскарнинг уяли телефонини ўғирлашди
Ҳарбий хизматга бориш учун тиббий кўрикдан ўтаётган бўлажак аскарнинг уяли телефонини ўғирлаган шахс аниқланди, деб хабар бермоқда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси.
Қайд этилишича, 2018 йил 1 март куни ҳарбий хизматга бориш учун тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида Юқоричирчиқ туман мудофаа ишлар бўлимига келган юқоричирчиқлик 20 ёшли И.Шамшиев (келтирилган исм-шарифлар ўзгартирилган)нинг мудофаа ишлари бўлими биноси ечиниш хонасидаги кийимларидан баҳоси 1.000.000 сўм бўлган «Samsung Galaxy J-1» русумли телефон аппарати номаълум шахс томонидан ўғирланган. Бу ҳақда И.Шамшиев 2018 йил 19 март куни Юқоричирчиқ туман ИИБга ариза билан мурожаат этган.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар давомида ушбу жиноятни Юқоричирчиқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган, И.Шамшиев каби тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида мудофаа ишлари бўлимига келган О.Ким моддий манфаат кўриш мақсадида содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида «Samsung Galaxy J-1» русумли уяли телефон аппарати олинган.
Ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
20:13 / 13.04.2025
Украина президенти офисидагилар аёлларни ҳам армияга мажбурий жалб этиш таклифи билан чиқди
14:35 / 15.03.2025
Перуда пул ўғирлаган маймун полиция томонидан қўлга олинди
22:44 / 07.03.2025