Жамият | 09:14 / 20.03.2018
10945
2 дақиқада ўқилади

Тадбиркорни сувенир бўлган 7 750 доллар бериб алдаб кетишди

Фото: AP

2018 йил 16 февраль куни “Гласс экспо” МЧЖ раҳбари Х.П. Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, 1 февраль куни ўзини “Бекзод” деб таништирган номаълум шахс унинг мобиль телефонига қўнғироқ қилиб, ўзини “Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида “Акфа” ромларни ясаш билан шуғулланаман”, деб алдаш йўли орқали ишончига кириб, умумий қиймати 36.300.000 сўмлик ойналарни сотиб олишга келишган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

У ойналарни Сирдарё тумани ҳудудида кутиб олиб, оқ полиэтилен пакетга скотч билан ўралган сувенир бўлган 7 750 АҚШ долларини гаров сифатида бериб, ойналарни Гулистон шаҳрида жойлашган “Лорд савдо инвест” хусусий корхонаси раҳбари Х.А.га сотиб юбориб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани Навоий МФЙ Гумбаз кўчаси рақамсиз уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1989 йилда туғилган А.С. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид