Жаҳон | 09:27 / 21.03.2018
17952
1 дақиқада ўқилади

Ленинград областида ўзбекистонлик мигрант “Калашников” автоматлари бўлган қопни топиб олди

Фото: Pixabay

Россиянинг Ленинград областида ўзбекистонлик мигрант сув тагидан икки автоматни чиқариб олди. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар бермоқда.

Эркак кутилмаган воқеадан ҳайратга тушди ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қўнғироқ қилди.

Воқеа Васкелово посёлкасидаги кўприк тагида 19 март куни рўй берди. Полицияга 43 ёшли маҳаллий фуқаро мурожаат қилган. У балиқ овлаётган пайтида оғир буюмни топиб олганини айтган. Ўзбекистон фуқароси уни муз устига чиқариб олишга қарор қилди. Натижада яшил рангдаги қоп сув юзасига чиқарилган. Қопнинг ичида эса яна битта қора рангдаги полиэтилен пакети, унинг ичида эса иккита “Калашников” автомати бўлган.

Қонун ҳимоячиларининг аниқлашича, қурол 90-йиллардан бери қидирувда бўлган. Автоматлардан бири Тожикистонда 1992 йилда ўғирланган. Иккинчиси – Россия Мудофаа вазирлигидан 1996 йилда ўмарилган. Ҳар икки “калаш” патронларсиз бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид