Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча туманларда «Томорқа хизмати» корхоналари ташкил этилади
Бугун, 23 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлар натижадорлиги юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
«Kun.uz» мухбири хабар беришича, йиғилишда Президент томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, томорқада аҳолининг меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Маълум қилинишича, энди республиканинг барча туманларида Бухоро вилоятининг Ромитан ҳамда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманлари мисолида «Томорқа хизмати» корхоналари ташкил этилади.
Туманларда ушбу корхоналар орқали минерал ўғит, кимёвий препаратлар етказиб бериш, механизация ва бошқа сервис хизматларини кўрсатиш, етиштирилган ҳосилни қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш, экспорт қилиш ва юқори даромад олиш бўйича тизим яратилади.
Мавзуга оид
12:30 / 27.05.2025
Мебел маҳсулотлари хомашёси учун бож ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади
12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади
12:18 / 26.05.2025
Якка тадбиркорларга тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади
11:46 / 26.05.2025