Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик дипломатлар бўлган микроавтобуслар Москвадаги элчихонани тарк этди, улар қарсаклар билан кузатилди
Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси ҳудудидан ичида дипломатлар бўлган учта микроавтобус чиқиб кетди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, элчихонанинг қолган ходимлари ҳамкасбларини қарсаклар билан кузатиб қўйган. Муассаса ҳовлисида 20-30 нафар киши бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Британиянинг муаммосини маълум қилганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг билдиришича, Британия томони билан маданий мунозара даражаси пасайган.
«Афсуски, бу маданият даражаси тўхтамасдан тушиб бормоқда. Байрон, Шекспир ва Конан Дойлнинг ватани, қачонлардир сиёсат ҳамда дипломатияда ажойиб анъаналарга эга бўлган мамлакат сиёсатчилар ўзларига масъулиятсиз баёнотлар беришни одат қилиб олган давлатга айланди. Бу муаммо», - дея айтиб ўтди Песков.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025