Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари бўйича МДҲда биринчи
2017 йил якунлари бўйича Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори 3 млрд 902 млн долларни ташкил этди. Бундан Россия Марказий банки маълумотлари дарак бермоқда.
Маълумотларга кўра, РФдан Тожикистонга пул ўтказмалари ҳажми 2016 йил билан таққослаганда 600 млн долларга ошди ва 2 млрд 536 млн долларни ташкил этди.
Россиядан МДҲ давлатларига пул ўтказмалари ҳажми жиддий ўсганини кўриш мумкин – 2017 йилнинг уч чораги якунлари бўйича 12,9 млрд доллар юборилган.
Ўзбекистонлик мигрантлар 2017 йилда Россиядан қанча пул юборишгани маълум бўлди
Бу борадаги биринчи ўрин Ўзбекистонда (3 млрд 902 млн доллар) бўлса, иккинчи – Тожикистон (2 млрд 536 млн), учинчи - Қирғизистон (2 млрд 211 млн). Кейинги поғоналардан Арманистон (1 млрд 65 млн), Озарбойжон (893 млн), Қозоғистон (709 млн) ва Туркманистон (2 млн доллар) жой олган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025