Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Hazar TV» телеканалининг «Сирдаш» ижодий гуруҳи Самарқанд ҳақида кўрсатув тайёрламоқда
Озарбойжоннинг «Hazar TV» телеканали орқали намойиш этиладиган «Сирдаш» сайёҳлик шоусининг навбатдаги сони бошловчининг Самарқанд бўйлаб саёҳатига бағишланади. Ижодий гуруҳ 19-26 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифига биноан Самарқанд шаҳрида бўлади. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати Kun.uz'га хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳақидаги мазкур кўрсатувнинг диққат марказида айнан Самарқанд шаҳри бўлиши кутилмоқда. Хусусан, «Ҳазар ТВ» телеканали делегацияси бошловчи Рахиб Алиярзаде, режиссёр Шахбаз Расулов, оператор Эльнур Аббасовлардан иборат гуруҳ ўз ташрифининг биринчи кунида Самарқандда Наврўз байрами жараёнларида иштирок этишди. Шунингдек, тур давомида улар Самарқанд анъаналари ҳамда меъморий ва этнографик ёдгорликларини ўрганиб, тасвирга олиши режалаштирилган.
«Озарбойжон телевидениесида Самарқанднинг туризм, маданият, анъаналари ва меъморий ёдгорликларининг янги имкониятларига доир ҳикоялар, ўз навбатида мамлакатга келувчи хорижий сайёҳлар сонининг ошишига сабаб бўлади. Ижодий гуруҳ съёмкалари байрам сайллари, миллий таомлар фестиваллари, беллашувларга бой умумхалқ Наврўз байрамига тўғри келганини ҳисобга оладиган бўлсак, кўрсатувнинг навбатдаги сони нақадар ёрқин ва қизиқ бўлишини тасаввур қилиш мумкин», дейилади қўмита хабарида.
Маълумот учун, «Сирдаш» кўрсатуви Озарбойжоннинг «Hazar TV» телеканали орқали ҳар ҳафта эфирга узатиб борилади. Бу вақт ичида кўрсатув ижодий гуруҳи кўплаб мамлакатларда бўлиб қайтишган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025