Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси президенти «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг таркибий тузилмасида банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, молиявий очиқликни ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш асосий вазифалари бўлган Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазифаларини бажаришда:
банк тизимида тизимли камчиликлар ва банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишларини аниқлаш, шунингдек, уларнинг олдини олишга;
банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган кредит ташкилотларига нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминлашга;
банк хизматлари истеъмолчиларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашда маслаҳат бериш ва кўмаклашишга;
молиявий очиқлик даражасини ошириш ва банк хизматлари истеъмолчиларининг саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025