Жаҳон | 00:50 / 25.03.2018
9676
1 дақиқада ўқилади
АҚШда эркин қурол савдосига қарши митинглар бошланди
АҚШда қурол-яроғни эркин савдода сотилишига қарши бўлган кишилар тинчлик маршида иштирок этди. 24 март куни дунёнинг 800та шаҳрида «Ҳаёт учун марш» ташкиллаштирилган бўлиб, оломон ўточар қуролларни сотиш тартибини янада қатъийлаштиришни талаб қилмоқда.
Кўзга кўринарли митинглар пойтахт Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларида бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, маршда Жанубий Флоридадаги мактабда юз берган отишмадан омон қолган кишилар ҳам иштирок этган. Шунингдек, кўплаб шундай тоифа кишилар қурол савдосини тўхтатилиши сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Жанубий Флоридада жойлашган мактабда юз берган мудҳиш воқеада 17 нафар киши ҳаётдан кўз юмганди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024