Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla Австралияга электр энергиясининг муайян қисмини бепул етказиб беради
Tesla Австралияга электр энергиясининг 30 фоиздан 40 фоизгачасини бепул етказиб берди, чунки унинг аккумуляторлари ҳаддан ташқари тез ишлайди. Австралия электр энергия оператори (Australian Energy Market Operator, AEMO) электр энергиясининг ҳаммасини ҳисобга олишга улгурмаяпти. Бу ҳақида компания Sydney Morning Herald нашрига маълум қилди.
Tesla Powerpack батареялари Австралияда захирадаги электр энергия манбалари сифатида қўлланилади, генераторлар қандайдир сабабларга кўра ишламай қолса ёки талабга жавоб бера олмаса, Tesla Powerpack аккумуляторларидан фойдаланилади. Австралия стандартларига кўра, электр ўчириб қўйилган тақдирда, энергетик компаниялар 6 сониядан 5 дақиқагача бўлган вақт орасида уни тармоққа қайтариши керак бўлади.
Талаблар қазиб олинувчи генераторларга мўлжалланган, уларнинг иш бошлаши учун эса вақт керак, хусусиятлар эса энергия манбалари имкониятларини ҳисобга олмайди. Tesla'да компания батареялари керагидан тезроқ (атиги 200 миллисонияда) реакция қилишини таъкидлашмоқда.
Батареяларда доимо энергия мавжуд бўлади ва компания шунчаки уни тармоққа етказиш мақсадида ёқади. Шу тариқа 200 миллисониядан 6 сониягача вақт оралиғида йўлланган электр энергияси Австралия оператори рўйхатдан ўтказишга улгуриши учун "ҳаддан ташқари тез".
Hornsdale Power Reserve марказидаги батареялар мавжуд AEMO техник хусусиятлари сабаб 30 фоиздан 40 фоизгача бўлган хизматларни бепул етказиб бермоқда.
Tesla вакили
Мавзуга оид
12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
21:02 / 28.04.2025
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди
01:16 / 24.04.2025