Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Россияга тегишли ва келиб чиқиши шубҳали бўлган мулкларни хатловга олади
Буюк Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсоннинг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати Скрипаль иши туфайли Россияга тегишли ва келиб чиқиши шубҳали бўлган мулкини хатловга олиш учун ордер берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Шубҳали мулкларни хатловга олиш учун ордерлар берилди. Буюк Британияда уларга нисбатан яқинда янги қонун амал қилишни бошлади. Бизнинг мақсад – тушунарсиз тарзда олинган исталган мулкни ҳисобга олишни таъминлаш, ҳамда бунинг учун керакли қадамлар қўйилмоқда», - дея айтиб ўтди Уильямсон Эстония пойтахти Таллиндаги матбуот анжуманида.
Вазир Лондоннинг Россияга нисбатан кейинги қадамлари ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипаль заҳарланиши юз берган кун ҳақида янги маълумот пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025