Жаҳон | 10:18 / 26.03.2018
22183
1 дақиқада ўқилади
Кемерово фожиаси. Қурбонлар сони ортмоқда
Кемероводаги “Зимняя вишня” савдо марказида рўй берган ёнғин оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 48 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия ФВВнинг селектор йиғилишида хабар беришган, йиғилиш «Россия 24» телеканали томонидан эфирга узатилди.
Хабар берилишича, ҳалок бўлганлардан 19 нафарининг жасади суд-тиббий экспертизасига юборилди.
Жабрланганлар умумий сони 48 кишига етди. 12 киши шифохонада қолмоқда, улардан икки нафари – оғир аҳволда.
Ёнғин марказнинг охирги – 4-қаватида бошланган. Ёнаётган бинодан 20 киши қутқарилган, 100 киши эвакуация қилинган. Савдо маркази 2013 йилда очилган бўлиб, унинг умумий ҳудуди 23 минг квадрат метрни ташкил қилган.