Ўзбекистон | 10:44 / 26.03.2018
25977
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йирик ёнғин юз берди

26 март тунги соат тахминан 2:09да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган кафеларда ёнғин чиққани аниқланди.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматига кўра, ёнғин ҳақида маълумот соат 2:09да берилган ва тезкор гуруҳ воқеа жойига соат 02:19да етиб борган. 12 дақиқа ичида эса ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
 
Ёнғин натижасида ушбу жойда 80 кв.м майдон ёниб кетган. Ёнғин «Chopar» кафеси филиалида юз берди, олов қўшни бинода жойлашган «Les Ailes» кафесига ҳам ўтган.

Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда, маълумотларга кўра, ушбу ёнғин натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Мавзуга оид