Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трансчегаравий дарёлардан оқилона фойдаланиш бўйича келишув лозим – Владимир Норов
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норовнинг фикрича, Афғонистонда тинчликка эришишда иқтисодиёт, ижтимоий соҳадаги лойиҳаларни амалга ошириш, халқни иш билан таъминлаш муҳим роль ўйнаши мумкин.
Норовнинг Тожикистоннинг “АП” нашрига берган интервьюсида айтишича, Марказий Осиё халқлари, Афғонистон билан чегарадош бошқа давлатлар Афғонистон билан савдо, иқтисодиёт, энергетика, аграр соҳаларда ҳамкорликни аста-секин ошириб бормоқда.
“Ишонаманки, бу ҳамкорлик Афғонистон аҳолисига тинч ҳаётга қайтишида ёрдам беради”, деб айтган Норов.
Норов Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлиги борасида гапирар экан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега сафари вақтида Ўзбекистон Тожикистондаги Роғун гидроэлектр станцияси ва бошқа гидроэнергетик объектлар қурилишини қўллаб-қувватлашини айтганини эслатиб ўтди.
“Тожикистон президенти Имомали Раҳмон унинг давлати пастда жойлашган давлатларни ҳеч қачон ичимлик сувисиз қоллдирмаслигини бир неча бор айтган ва биз унга ишонамиз”, деб таъкидлаб ўтган Норов.
Унинг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистонга трансчегаравий дарёлардан оқилона фойдаланиш бўйича давлатлараро келишув лойиҳасини тайёрлаш лозим.
“Яқинда Афғонистон Панж ва Амударёда бир қатор ГЭСларни қуриш лойиҳаларини амалга оширишни бошлайди ва фикримча, юқорида айтилаётган келишувга истиқболда Афғонистон ҳам қўшилиши мумкин”, деб таъкидлаб ўтган Норов интервьюда.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025