Борис Жонсон россиялик дипломатларни чиқариб юборган давлатларга миннатдорлик билдирди

Фото: ТАСС
Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши туфайли россиялик дипломатларни чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилган барча давлатларга миннатдорлик билдирди.
«Аввал ҳеч қачон шунча давлат биргаликда россиялик дипломатларни чиқариб юбормаган эди... Британиянинг бу иттифоқчилари руслар қасос олишини билиб туриб шу ишни амалга оширишди», - дея ёзган Жонсон The Times нашри учун мақоласида.
Вазирнинг таъкидлашича, ўз навбатида, Буюк Британияни қўллаб-қувватлаган давлатлар Россиядан ўз дипломатлари чиқариб юборилишига тўқнаш келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Борис Жонсон Ғарб қандай шартда Россия билан дўст бўлишини айтганди.
Мавзуга оид

18:29
Британия артиллерия снарядлари ва гексоген ишлаб чиқаришни кескин оширади

01:01 / 17.04.2025
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда

08:59 / 15.04.2025
Британия разведкаси Россиянинг 2025 йилдаги йўқотишларини тахмин қилди

17:40 / 14.04.2025