Могерини: «Толибларнинг Кобул билан музокаралари учун санкциялар рўйхатини ўзгартиришга тайёрмиз»
ЕИ тинчликка интилаётган толиблар Афғонистондаги музокараларда иштирок этиши учун санкциялар рўйхатига ўзгартириш киритишга тайёр. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини маълум қилди.
"Биз Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг толиблар билан тинч битим бўйича таклифини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Аниқ нима қила оламиз? Дипломатик томондан санкцияларга тушганларни рўйхатдан олиб ташлаш учун ёрдам беришимиз мумкин. Ҳамда биз қуролини ташлаган шахслар билан ишлашга тайёрмиз", - дея айтиб ўтди Могерини Тошкентдаги Афғонистон бўйича халқаро конференцияда чиқиш қилиб.
"Ҳамон уруш олиб бораётганларга эса шундай деймиз: мулоқот ва сулҳ йўлини танланг, тинч музокараларни бошланг. Ўшанда биз сизларни бу мулоқотда қўллаб-қувватлаймиз", - дея қўшимча қилиб ўтди Могерини.
"Президент Ғани фойдаланилиши керак бўлган имкониятлар ҳақида гапирди. Энди “Толибон” радикал ҳаракати қарор қабул қилиши ва қатъийлик кўрсатиши, бу имкониятдан фойдаланиши ҳамда тинчликни ўрнатишга ҳаракат қилиши лозим", - дея айтиб ўтди Могерини.
“Толибон” ҳаракатининг Афғонистондаги тинч жараёнда иштироки истиқболлари мамлакатдаги вазиятни яхшилаш учун яхши имкониятга айланиши мумкин, деган Федерика Могерини.
"Ўтган ойда Афғонистон президенти “Толибон”га аниқ таклиф берди. Бу Афғонистондаги тинч жараёнда иштирок этишни бошлашга алоқадор бўлди. Бу тинчлик учун яхши имконият", - дея айтиб ўтди Могерини конференция очилишида.
Могеринининг таъкидлашича, ЕИ ва халқаро ҳамжамият Афғонистон ҳукуматини мамлакатда тинч жараённи йўлга қўйишда қўллаб-қувватлаши даркор.
Мавзуга оид
13:30 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва АҚШ афғон масаласи бўйича учрашув ўтказди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024