Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Канада бош вазири билан россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилишини муҳокама қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Канада бош вазири Жастин Трюдо билан россиялик дипломатларни чиқариб юбориш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.
«АҚШ президенти Дональд Трамп Канада бош вазири Жастин Трюдо билан суҳбатлашди. Ҳар икки томон ҳам Буюк Британия билан бирдам эканини билдирди ва Россия ҳарбий кимёвий қуролни қўллаганига жавобан россиялик разведкачиларни биргаликда чиқариб юбориш масаласи кўриб чиқилди», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатлари россиялик 60 нафар дипломатга мамлакатни тарк этиш учун бир ҳафта муддат бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
00:45 / 22.05.2025