Жамият | 17:02 / 27.03.2018
19820
2 дақиқада ўқилади

Зангиота туманида бир кунда 3та хусусий боғча очилди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент вилояти Зангиота туманида 2018 йилнинг 17 март куни бирданига учта нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди.

Хусусан, тадбиркор Алишер Сирожиддинов томонидан Зангиота тумани Хонобод ҳудуди Янги Тошкент маҳалласидаги ўзига тегишли бўлган намунали ҳовлисида 40 ўринга мўлжалланган хонадон-боғча типида мактабгача таълим муассасаси шакллантирилди. Мазкур муассасада 10 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Шунингдек, тадбиркор Нигорахон Тўйчиева томонидан Зангиота тумани Ўзгариш ҳудуди Белариқ маҳалласидаги ўзига тегишли бўлган турар жойда 60 ўринга мўлжалланган хонадон-боғча типидаги мактабгача таълим муассасаси шакллантирилган. Мазкур муассасада 15 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилди. 

Бундан ташқари, тадбиркор Ҳилола Юлдашева томонидан Зангиота тумани Хонобод ҳудуди  ўзига тегишли бўлган турар жойда 150 ўринга мўлжалланган хонадон-боғча типидаги мактабгача таълим муассасаси шакллантирилди. Мазкур муассасада 20 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Ушбу мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилар учун 5 маҳал СанПиН меъёрлари асосида овқатлантириш, инглиз ва рус тиллари чуқурлаштирилган ҳолда машғулотлар ташкил этиш, рақс, мусиқа, спорт тўгараклари орқали болаларни соғломлаштириш ишлари ташкил этилади.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Мавзуга оид