Халқ банки аҳоли учун яна бир замонавий хизмат турини жорий қилди
Энди ўзингизга ва яқинларингизга Халқ банки томонидан берилган Uzcard картангизни “XALQ MOBILE” дастури орқали қулай бошқариш имконияти яратилди. Ушбу дастурдан фойдаланиш учун Сизнинг картангизда “СМС хабарнома” хизмати ёқтирилган бўлиши лозим.
“XALQ MOBILE” дастурини телефонингизга ўрнатиб, картангиздаги маблағни ҳеч бир қийинчиликларсиз тўлиқ бошқариш, бошқа карталарни ҳам дастурга қўшиш ва уларни ҳам бошқариш имконияти яратилади. Дастур орқали тўловларни амалга ошириш учун қандайдир қўшимча маълумотлар талаб қилинмайди.
Шунингдек, дастурга уланган карталарингизнинг тарихини, пул тушумларини кўзатишингиз ҳамда чиқимларни назорат қилиб боришингиз мумкин. Халқ банки кредиторлари кредит қолдиқ маблағларини кузатиб бориш ҳамда жорий ой учун ҳисобланган қарздорликни онлайн сўндириш имкониятига эга.
Дастур ёрдамида банкда сақланаётган омонат ва жамғармалар тўғрисида маълумотларни кўриш ҳамда ҳисобланган устама ҳақ миқдорларини назорат қилиб бориш мумкин. Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизими иштирокчиларига ойлик тушумлар, ихтиёрий ҳамда қўшимча устамалар миқдори ҳақида ишончли маълумот олиб туриш имконияти яратилган.
Янги яратилган дастур мобил телефонлар ҳисобини тўлдириш, интернет провайдер хизматлари ва бошқа тўловларни ўз вақтида ишончли амалга оширишни таъминлайди.
Умуман олганда замонавий “XALQ MOBILE” дастури ёрдамида вақтингизни ва пулингизни тежайсиз.
Ушбу Мобил иловани Play Market дан юклаб олишингиз мумкин
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 25.10.2024
“Баъзи ногиронлар тўрт мучаси соғлардан яхши ишлашади” – бухоролик тадбиркор
17:00 / 20.06.2024
Халқ банки томонидан водийга пресс-тур ташкил этилди
16:54 / 29.05.2024
Халқ банкининг собиқ бош офиси қарийб 120 млрд сўмга сотилди
19:00 / 25.04.2024