Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги «Текстильлегпром» ярмаркасида Ўзбекистон билан 62 миллион долларлик шартномалар имзоланди
"Ўзтўқимачиликсаноат" ассоциациясининг 26 та маҳаллий тўқимачилик корхонаси 20-23 март кунлари Москва шаҳридаги «Текстильлегпром» тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари ҳамда ускуналари 50-федерал улгуржи ярмаркасида қатнашишди ва 62 миллион долларлик шартнома имзолашди.
Ассоциация матбуот хизматининг хабар беришича, кўргазма якунларига кўра, 62 миллион доллардан ортиқ суммага маҳсулот етказиб беришга доир битим ва шартномалар имзоланди.

Москвадаги кўргазмада Ўзбекистон номидан UzTEX Group, Sanoat Gilam, Quality Textile Production, Namangan To'qimachi, Barakas Teks, Samarqand Apparel, Orange Teks, Elegant Garnment, Sof Mega Tekstil, Ark Eko Tekstil, Zemir Teks Invest, Samarkand Euroasia Textile ва соҳанинг бошқа компаниялари иштирок этди.

Чакана савдо корхоналари раҳбарлари ва йирик савдо тармоқлари департаментлари («Х5 Retail Group», «Лента», «Ашан», «Магнит», «Большевик») вакиллари билан музокаралар ўтказилди. Улар маҳаллий тўқимачилик корхоналаримиз билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишга юқори қизиқиш билдиришди.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025