Жаҳон | 16:47 / 28.03.2018
13816
1 дақиқада ўқилади

Скрипалнинг заҳарланишига Британия махсус хизматлари алоқадор бўлиши мумкин – Россия ТИВ

Фото: ТАСС

Россия ТИВдан маълум қилишларича, Лондон Россиянинг айбини шакллантириш бўйича кампанияни ишга солмоқда. Бу ҳақда идора расмий сайтида хабар берилган.

Баёнотга кўра, кескинликни атайин ошириш, Россия чегаралари яқинида ўз кучини кўрсатиш аниқ амалга ошириляпти.

«Барча ҳолатларнинг таҳлили шундан дарак берадики, Британия ҳукумати Солсберида рўй берган жиноятга аслида нима сабаб бўлгани ва у ким томонидан содир этилганини аниқлашдан манфаатдор эмас. Бу эса бизда Буюк Британия махсус хизматларининг ўзи ушбу жиноятга алоқадор бўлиши мумкинлигига доир тахминлар келтириб чиқармоқда», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ОАВ Скрипаль жиноий гуруҳга алоқадор бўлган бўлиши мумкин экани ҳақида хабар берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид