Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳамдардлик: Kun.uz ўқувчилари ёрдами билан Ҳиндистонга йўл олган Муҳаммадзиё вафот этди
Шу йилнинг январь ойида KUN.UZ таҳририяти Андижон вилояти, Избоскан тумани, Тўрткўл қишлоғида яшовчи болакай Муҳаммадзиё Обиджоновнинг Ҳиндистонга бориб жарроҳлик амалиёти ўташи учун хайрия акцияси бошлаган эди.
Юрак пороги ташхиси билан туғилган уч ёшли бемор тузалиб кетиши учун жуда кўп эзгу ниятли инсонлар яқиндан ёрдам бериб, жарроҳлик операцияси учун тез кунларда керакли маблағ йиғилган ва Муҳаммадзиёни сайтимиз ходимлари ҳинд юртига кузатган эди.
Афсуски, Муҳаммадзиёнинг умри қисқа экан. Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатлари ҳам ёрдам бермади. Мурғак болакай ўтган ҳафтада, Ҳиндистондан қайтгач ҳаётдан кўз юмди.
Унинг отаси Обиджон ака ҳамда онаси Гўзалхон алоқага чиқиб, машъум хабарни етказишди.
«Фарзандимнинг юраги касалликка чидаш бера олмади. Бериб қўйдик. Ўғлимизнинг дардини худди ўзининг жигарбандиникидек қабул қилиб, яқиндан ёрдам берган барча эзгу ниятли, эҳсонли кишиларга ташаккуримизни етказинг. Бошимизга оғир кунлар тушганида, дунёда яхши инсонлар жуда-жуда кўп эканлигини билдик. Бизга маблағ билан кўмак берган, телефон орқали кўнглимизни кўтарган барча инсонлардан Аллоҳ рози бўлсин», дейди унинг яқинлари.
Мурғак болажонга умид бағишлаб ўтказган хайрия акциямизда иштирок этган инсонларга таҳририятимиз номидан чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз. Барчамизни чин инсонийлик сифатлари тарк этмасин.
Тақдири илоҳийга кўнмай иложимиз йўқ.
Kun.uz сайти марҳум Муҳаммадзиёнинг оила аъзоларига барчанинг номидан ҳамдардлик билдиради.
Мавзуга оид
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди
15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди
13:54 / 31.01.2025