Жаҳон | 09:46 / 29.03.2018
9475
1 дақиқада ўқилади

Мэй ва Меркель «Россия тажовузкорлиги кучайишига» қарши бирга курашишга келишиб олди

Фото: Sean Gallup/Getty Images

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва Германия канцлери Ангела Меркель ўзаро телефон мулоқоти вақтида «Россия тажовузкорлиги кучайишига» қарши кураш устида биргаликда ишлашга келишиб олди. Бу ҳақда Британия ҳукумати сайтида хабар қилинган.

«Канцлер ва бош вазир Россия тажовузкорлиги кучайишига қарши туриш учун биргаликда ишлашни давом эттириш лозимлигини қайд этди», - дейилади баёнотда.

Шунингдек, Мэй Меркелга Солсберидаги ҳодисадан сўнг «кучли қўллаб-қувватлов ва бирдамлик» кўрсатилгани учун миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши туфайли россиялик дипломатларни чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилган барча давлатларга миннатдорлик билдирганди.

Мавзуга оид