Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Британиянинг Скрипаль иши бўйича маълумотлари ҳақида: бу болалар суратларига ўхшаб кетади
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Буюк Британиянинг ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши бўйича иш юзасидан тақдим этган материалларини бошланғич синф ўқувчилари расмлари билан тенглаштирди. Бу ҳақда у «Звезда» телеканали эфирида айтиб ўтган.
«Бу шок, албатта. Бу ёш болаларнинг қандайдир расмларини эслатмоқда. Болаларга шундай дарс беришади. Мен бу нима эканини билмайман. Бу компьютерни энди ўзлаштирган бошланғич синф ўқувчилари даражасида қилинган тақдимот бўлди ҳамда барчаси ОАВ ва бош вазир Тереза Мэй томонидан айтилган сўзларга асосланган», - дея маълум қилди Захарова.
Унинг сўзларига кўра, эълон қилинган ҳужжатлар «бир бирига алоқадор эмас бўлиб кўринмоқда».
«Ҳаммаси бўлиб олти саҳифа, шуниси муҳимки, улардан бир саҳифаси – бу тақдимотнинг номи. Агарда қандайдир маълумот бўлган саҳифалар ҳақида гапирилса, улар атиги бешта эди. Фақат бу беш саҳифа матн эмас, балки суратлардир», - дея таъкидлаб ўтди Захарова.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025