Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мессенжерларга шифрлаш калитларини 10 кун ичида бериш мажбурияти қўйилди
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ахборот тарқатишни ташкиллаштирувчилар, жумладан Telegram мессенжери ўз шифрлаш калитларини махсус хизматларга тақдим қилишга мажбур бўлган буйруқни ўзгартирди.
Янги буйруққа кўра, мессенжерлар ФХХ’га шифрлаш калитларини иложи борича қисқа, бироқ мурожаат олингандан кейин 10 кундан кўп бўлмаган вақт ичида тақдим қилишлари керак. Аввалги буйруқда муддат белгиланмаган бўлган.
Telegram ушбу буйруқ юзасидан судга эътирозини билдирган, бироқ олий суд мессенжернинг эътирозини қондирмаган. Суд фикрича, калитларни бериш талаби ёзишмалар махфийлиги ҳақидаги қонунни бузмайди.
Роскомнадзор Telegram’га ФХХ’га шифрлаш калитларини бериш учун 15 кун берди, акс ҳолда мессенжерни блоклаш бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бу мухлат 4 апрелда тугайди. Telegram асосчиси Павел Дуров ФХХ’га калитларни бермаслигини айтган.
12 март куни Telegram’нинг 35 фойдаланувчиси ФХХ устидан судга мурожаат қилишган. Шикоят аризасида айтилишича, ФХХ’нинг талаби коммуникациялар хавфсизлигини хавф остига қўяди ҳамда шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва ёзишмалар махфийлигига ҳуқуқларни бузади. Бироқ суд аризада фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилаётгани аломатини кўрмаган ва уни қабул қилмаган.
Мавзуга оид
23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
18:29 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди
18:16 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди
20:25 / 20.05.2025