Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан жавоб: АҚШнинг Петербургдаги консулхонаси ёпилади
Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Петербургдаги консулхонасини ёпади. Бу Сиэтлда Россия консулхонаси иши тўхтатилганига жавобан юз беради, деб ёзмоқда «Известия» газетаси ТИВдаги юқори мансабли манбага асосан.
«Манбанинг сўзларига кўра, ТИВ Россия президенти Владимир Путинга айнан шундай таклиф билан чиқди, у бу масала бўйича якуний қарорни қабул қилади. РФ дипломатик доираларидаги бошқа икки суҳбатдош ҳам шундай маълумотни тасдиқлади», - дейилади хабарда.
Шунингдек манбанинг таъкидлашича, Москва катта эҳтимол билан Петербургдаги консулхонани ёпади, сабаби у АҚШнинг Владивосток ёки Екатеринбургдаги консуллигидан кўра муҳимроқдир. Унинг қайд этишича, Россия АҚШнинг мамлакатдан дипломатларни чиқариб юбориш бўйича қарорига худди шундай қадам билан жавоб қайтаради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатлари россиялик 60 нафар дипломатга мамлакатни тарк этиш учун бир ҳафта муддат бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025