Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 йилда ЯИМ, инфляция ва пул массаси ўсиш кўрсаткичи ҳақида маълумот берилди
2018 йилда Ўзбекистон иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг 5,9 фоиз ўсиши кутилмоқда. Марказий Банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуродов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XIV ялпи мажлисида бу ҳақда маълум қилди.
«Жорий йилда ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатлари 5,9 фоиз бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, инфляция даражасини 12,4-13,4 фоиз оралиғида ушлаб қолган ҳолда реал пул массасини 12-14 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлаш кутилмоқда», дея раиснинг сўзларини келтиради Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро валюта жамғармаси делегацияси аъзоси Альберт Егер жорий йил 14 март куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган матбуот брифингида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ўсиши 2018-2019 йилларда 5 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинаётганини билдирганди.
Мавзуга оид
22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
22:51 / 03.05.2025