Ўзбекистон | 10:43 / 30.03.2018
21129
2 дақиқада ўқилади

ЯТТни ёлланган ходимлар бўйича қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод қилишмоқчи

Фото: Fotolia

Бу Президентнинг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишларнинг самарадорлигини тубдан оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳасида назарда тутилган, деб ёзмоқда Norma.

Ҳужжатда қуйидаги субъектларга солиқ енгилликларини жорий қилиш таклиф этилмоқда:
 
1) олис қишлоқ туманларида сартарошлик хизматлари, кир ювиш, қуруқ ва кимёвий тозалаш, якка буюртмалар бўйича пойабзал тикиш хизматлари, жамоат ҳожатхоналари ва ҳаммом хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорларга – 5 йилга барча солиқ турларидан озод қилиш;

бошқа ЯТТга – ҳар бир ёлланган ходим учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ЭКИҲнинг 25% миқдорида суғурта бадалларини ҳар ойда тўлаган ҳолда ёлланган ходимлар учун қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод қилиш.

Маълумот учун: ҳозирда ЯТТ ҳар бир ёлланган ходим учун амалга оширилаётган фаолияти бўйича ставканинг 30%и миқдорида қатъий белгиланган солиқни тўлайди.

2) Касаначилик ва шахсий томорқа участкасида иш билан шуғулланадиган жисмоний шахсларга – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ЭКИҲнинг 2,5 баравари миқдорида суғурта бадалларини ҳар йилда тўлаган ҳолда ЖШДС тўлашдан озод қилиш. Бу муддатлар меҳнат стажига киритилади.

1.06.2018 йилдан шахсий томорқа хўжалигини ривожлантираётган ва касаначилик меҳнати билан шуғулланаётган фуқароларни банд аҳоли сифатида ҳисобга олиш механизмини жорий этиш режалаштирилмоқда. Ахборот ўзини ўзи бошқариш органлари, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш сектори маълумотлари ҳамда фуқароларнинг аризалари асосида йиғилади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Мавзуга оид